2023 йилда энг кам пенсия миқдори ва ойлик ҳисоб кўрсаткичи кўтарилади

2023 йилда энг кам пенсия миқдори ва ойлик ҳисоб кўрсаткичи кўтарилади

Келгуси йилдан Қозоғистонда энг кам пенсия миқдори ошади. Унга 5 минг тенге қўшилади ва 53 минг 76  тенгени ташкил қилади. Молия вазирлиги "2023–2025 йиллар республика бюджети тўғрисида" қонун лойиҳасига тегишли ўзгаришларни киритди. Ҳужжат «Очиқ ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар» сайтига муҳокама учун чиқарилди. Вазирлик энг кам базавий пенсия тўловини 21 минг 907 тенгегача, яшаш учун зарур энг кам маблағни 40 минг 567 тенгегача кўтармоқчи. Ойлик ҳисоб кўрсаткичи ҳам ўзгаради, 2023 йилдан бошлаб у 3 минг 450 тенгега етади. Ҳозирча энг кам маош миқдори ўзгармай турибди. Вазирлик ҳисобига кўра, бу кўрсаткич 60 минг тенгелигича қолгани маъқул. 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.