Улар
Кангуйлар даврига оид. Қўрғонлар орасида икки километр масофа бор. Улар
бир-бирига ўхшайди. Фақат улар аввалгиларидан 5 метргача чуқур. Археологлар
фикрича, бундай некрополлар илгари минтақада учрамаган. Олимлар дафиналарнинг
биридан 400 та мунчоқли маржон, кумуш узук ва косметика ашёлари каби аёллар
тақинчоқларини топди. Шунингдек, икки минг йиллик тарихга эга бўлгани ҳолда
аъло даражада сақланган сопол идишлар борлиги
аниқланди. Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, шу каби кўплаб артефактлар
мавжудлиги ушбу ўлкада ишлаб чиқариш юқори даражада ривожланганини кўрсатади.
АЛЕКСАНДР ПОДУШКИН, ПРОФЕССОР, АРХЕОЛОГ:
- Бош томонида мана бундай идиш бор. Бундай нарсаларни
биринчи марта кўряпман. Бўғзи жуда юқорида, шакли торайиб борган. Қандайдир
суюқлик сақлашга мўлжалланган. Балки жуда қимматли суюқлик бўлгандир. Уй ичида
ишлатилган. Жуда чиройли.
АРУЖАН ТУРДИБЕКОВА, ТАЛАБА:
– Мозордаги суяклар анча йириклигига эътибор қилдик. Демак,
ўша даврда одамлар баланд бўйли, кўркам бўлган. Ҳатто аёллар ҳам.
Топилган артефактлар қозоқ халқи этногенези ҳақида қимматли
маълумотлар бера олади, дейди олимлар. Улар замин остида сақланиб қолган
идишлардаги тимсоллар қозоқ қабилаларида урф бўлган тамғаларга жуда ўхшашлигига
эътибор қаратди.
Абдумалик Сарманов таржимаси