Silk Way Star иккинчи эпизодида Малайзия, Қозоғистон ва Грузия пешқадам

Silk Way Star иккинчи эпизодида Малайзия, Қозоғистон ва Грузия пешқадам

Ўтган шанба куни Silk Way Star вокал танловида мусиқий чалкашликлар кузатилди. Иккинчи эпизодда қозоғистонлик қатнашчи Алем ҳакамлар қалбини забт этди ва иккинчи ўринга чиқди. Таъкидлаш лозмики, унда ажрочилар инглиз тилидаги машҳур қўшиқларни куйлашлари лозим эди. Ҳакамлар Грузия, Ўзбекистон, Арманистондан келган иштрокчиларни ҳам юқори баҳолади. Иккинчи ҳафтада ҳам балл сони бўйича малайзиялик Язмин Азиз пешқадамлигича қолмоқда. Унга ёрдам бериш учун миллионлаб обуначиси бўлган филиппинлик блогер Саймон Хавьер Астанага учиб келди. Саймоннинг фикрича, лойиҳа ёш артистларнинг дунё даражасида анилишига ёрдам беради. Хорижлик меҳмон илк ташрифида олган таассуротларини ҳам баҳам кўрди. 

Саймон Хавьер Блогер /Филиппин/:

- Язмин билан фахрланаман, Малайзия шарафини ҳимоя қилиш — у учун ажойиб имконият ва фахрли вазифа. Ва бу ишни санъаткор ажойиб тарзда бажаряпти, деб ўйлайман. Silk Way Star танловининг навбатдаги эпизодларини сабрсизлик билан кутяпман. Келажакда унда Филиппин ҳам қатнашишидан умидворман. Silk Way Star – ажойиб танлов, уни катта муваффақият кутяпти. + Congratulations Silk Way Star! Amazing!

Сўнгра Озарбайжон вакили – Сабина Заде лойиҳани тарк этиши маълум бўлди. Танловнинг қолган 11 иштирокчиси уни қўллаб-қувватлаш учун саҳнага чиқди. Улар биргаликда композиция куйлашди. Эслатамиз, Silk Way Star – Қозоғистон пойтахтида ўтказилаётган биринчи халқаро вокал танлови. Шоуда Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Малайзия, Монголия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея вакиллари санъатини ва миллий маданиятини намойиш қиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси