Алматида СССР Халқ артисти, давлат мукофотлари совриндори Алибек Днишев юбилейи шарафига театр фестивали иш бошлади. У Чайковскийнинг «Евгений Онегин» операси билан бошланди. Бу бежиз эмас: гап шундаки, Алибек Мусаевич қачонлардир унда асосий партиялардан бири – Ленскийни куйлаганди.
У ҳам классик, ҳам модерн асар. Видеографика ҳам, ранглар ечимлари ҳам, проекция ва спектакль давомида мунтазам ўзгарувчи декорациялар ҳам бор. Бу эса Пушкин тасвирлаган қишлоқ муҳитини беради. Ҳатто олма ифорини ҳам.
Шихимардан Абилов, Абай номли Қозоғистон миллий академик опера ва балет театри бадиий раҳбари:
- Янги постановка ўзига хос, қизиқарли. Мен кўплаб постановкаларни томоша қилганман, лекин бу ерда ўзига хослик мавжуд. Турли видеороликлар, ранглар ўйини, декорациялар ўзгариши бор. Томошабинлар ва ҳатто яккахонларни ҳам лол қолдирувчи жиҳатларни кўрасиз. Янги нарсалар. Ёшларни ана шундай классиклар воситасида ўқитиш керак.
Фестиваль доирасида «Илиқ май кунлари нури остида…» концерти ташкил қилинди. Унда романслар ва уруш қўшиқлари янгради. Томошабинлар Жузеппе Вердининг «Травиата» операси янгиланган версиясини ҳам томоша қилади. Фестиваль Гала-концерт билан якунланади, унинг дастурида Маданий мерос олтин жамғармасига кирган опера постановкаларидан ариялар мавжуд. Фестивални Абай номли Қозоғистон Миллий академик опера ва балет театри ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, кириш «Ashyq» мобил иловаси орқали амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси