«Астана Опера» театрида янги гала-дастур

«Астана Опера» театрида янги гала-дастур

Замонавий жаҳон хореографияси дурдоналари ва классик ҳамда миллий асарлар «Астана Опера» театри саҳнасида. Театр бадиий раҳбари Алтинай Асилмуратова янги, томошабинларга аввал таниш бўлмаган икки қисмли гала-дастур тақдим этди. Унинг режасига мувофиқ, саҳнага ёш санъаткорлар ҳам, машҳур балет усталари ҳам чиқди. Улар техникаси ва маҳорати билан лол қолдирувчи турли-туман хореографик постановкалар тақдим этяпти. Булар орасида барчанинг кўнглидан жой олган машҳур «Шаҳризода» ҳам бор.

ГАУХАР УСИНА, «АСТАНА ОПЕРА» ТЕАТРИ ЕТАКЧИ ЯККАХОНИ:

– Бу спектакль мен учун жуда қизиқарли, чунки ролим етарлича чиройли, шарқона, бизнинг табиатимизни бера олади. Шунинг учун ҳар сафар саҳнага мамнуният билан чиқаман, образни очишга уринаман. Ўз навбатида ролимни ҳар сафар 100 фоиз кўрсатиб беришга интиламан. Образга фикрларимни жо этаман, шунингдек, ташқаридан нимани маъқул кўрсам, шуни олиб киришга интиламан. Энг яхши таклифлар, чизгиларни ўз партиямга киритаман.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.