Россиянинг Тюмень вилоятида қозоқ
маданияти кунлари бўлиб ўтди. Тадбирда минтақадаги миллий-маданий ташкилотлар
вакиллари иштирок этди. Меҳмонлар қозоқ халқ анъана ва урф-одатлари билан
таништирилди. Қадимий усул бўлган қуроқ
ёрдамида тикилган миллий кўрпа-кўрпачалар кўргазмаси катта қизиқиш уйғотди. Вокал ва рақс жамоалари, шунингдек, оилавий ансамбллар чиқиш қилди. Байрам доирасида миллий-маданий анъаналарни сақлаб
қолишга сезиларли ҳисса қўшиб келаётган оилалар тақдирланди. Айтиш жоиз, Тюмень вилоятида тахминан 40 мингтача қозоқ яшаб келмоқда.
Асқар Қалиев, Тюмень вилоятида яшайди:
– Бу ерга ўзимизнинг анъана ва одатларимизни, миллий рақсларимизни
кўрсатиш, куй, дўмбира қандай янграшини ва албатта, фарзандларимиз анъаналарни
қандай асраб келаётганини намойиш этиш учун тўпландик.
Гулмира Еркимбекова, Тюмень вилоятида яшайди:
– Қозоқ тилини ўрганамиз, шу тилда мутолаа қиламиз, бизда болалар ва катталар таълим олади. Шу ерда яшовчи қозоқ оилалари анъаналарга амал қилади, қозоқча ўйинлар ҳам ўтказамиз. Қозоқ миллий байрамларини ташкил қиламиз. Бунинг учун махсус ўтов тикилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

