Ўтган дам олиш кунлари Silk Way Star вокал танловининг навбатдаги саралаш босқичи якунига етди. Бу сафар ижрочилар сўнгги икки йилда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган қўшиқларни ўз талқини ва услубида куйлади. Натижада, Ўзбекистон вакили Мадинабону Одилова ҳамда қозоғистонлик Алем тенг балл билан пешқадамликка эришди. Олти тур якунига кўра юртдошимиз олдинда. Энг кам балл тўплаган Жанубий Кореянинг Kandis гуруҳи эса лойиҳани тарк этди.
Kandis гуруҳи, Silk Way Star иштирокчилари, Жанубий Корея:
- Бу танлов биз учун янги ва бетакрор тажриба бўлди. Биз турли мамлакатларнинг хонандалари билан
танишдик, кўп нарса ўргандик. Ва нималардир бера олдик, деган умиддамиз. Лойиҳада
Жанубий Кореяни тақдим этиш биз учун шараф. Ушбу танлов туфайли турли
мамлакатлардаги одамлар к-поп ҳақида кўпроқ нарса ўрганди, деб ишонамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

