Туркистонда лимон етиштиришни маъқул кўришяпти

Туркистонда лимон етиштиришни маъқул кўришяпти

Бодринг ва помидор ўрнига лимон. Туркистон вилоятида тропик мевалар жами 8 гектар майдонда етиштирилади. Лекин цитрусларни парваришлаш осон эмас. Агроном Айдар Аисовнинг таъкидлашича, фермерлар тажриба қилишдан чўчимайди, экзотик экинларга талаб ортиб боряпти. Иссиқхона ходимининг фикрича, келгуси 3 йил давомида 5 тонна лимон йиғиб олинади.

Айдар Аисов, иссиқхона хўжалиги ходими:

- Бир туп дарахтдан ўртача 100-200 кг мева олиш мумкин. Бунинг учун етарлича парвариш зарур. Кўчатларни вақтида хомток қилиш, ўғит солиш керак. Лимонни асосан Ўзбекистондан импорт қиламиз, нархи етарлича баланд. Фермерларимиз импорт ўрнини тўлдира бошласа, цитрус мевалар анча арзонлашади.

Мутахассислар таъкидлашича, тажриба ўрганиш учун Ўзбекистонга борилади. Қўшнилар кўчатларни ҳам, уларни етиштириш бўйича маслаҳатларни ҳам аямайди.

Альайдар Амирханов, Сариағаш тумани қишлоқ хўжалик бўлими раҳбари:

- Биз барча лимон етиштиришни истовчилар учун жойларда семинарлар ўтказамиз. Таэриба алмашиши учун Ўзбекистонга олиб борамиз. Яқин кунларда яна бир шундай сафарни ташкил қилиш ниятидамиз.

Туркистон вилояти қишлоқ хўжалик бошқармасида маълум қилишларича, ҳозир лимон етиштирувчиларга давлат ёрдами бериш ва бу ишни имтиёзли субсидиялаш масаласи кўриляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси