Туркияда яна зилзила юз берди

Туркияда яна зилзила юз берди

6,4 ва 5,8 балли зилзила мамлакат жанубий шарқидаги Хатай вилоятида юз берди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотга кўра уч нафар қурбон берилди, икки юз нафарга яқин фуқаро жароҳатланди. Туркия Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, бир қанча бинолар вайрон бўлган, қидирув-қутқарув ишлари бошланган. Таъкидлаш лозимки, ер қимирлаши Миср, Исроил, Кипр, Ливан ва Сурияда ҳам сезилган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, дастлабки зилзилалар юз берган ҳудудда 190 юртдошимиз бўлган. Мамлакат дипломатлари ёрдамида улар Анқара ва Истамбулга кўчирилди. Шунингдек, фуқароларнинг бир қисми гуманитар ёрдам олиб борган самолётларда ватанга қайтишни маъқул кўрди.

Айбек Смадияров,  Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:

- Қўлида маблағи бўлмаган баъзи фуқароларга Қозоғистонга етиб олиш учун билет олишда ёрдам берилди. Фалокат юз берган ҳудуддаги 78 ватандош юртга қайтишни истади. Улар гуманитар юк келтирган самолётларда Алмати ва Астанага келтирилди. Шунингдек, қозоғистонликлар билан бир оиладан бўлган беш нафар Туркия фуқароси, 24 Қирғизистон фуқароси ҳам учиб келди.

Абдумалик Сарманов таржимаси