Иккита диплом олиш
ва жаҳон киносанъати профессионалларидан таълим олиш. Қозоғистонлик талабалар
шундай имкониятларга эга бўлди. Америка кино мактаби ва Алмати менежмент
университети таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома
имзолади. “Дара” Президент ташаббуслари жамғармаси ёрдамида имзоланган ҳужжат
Қозоғистон ва АҚШ олий таълим даргоҳлари ҳамкорлиги учун асос бўлади. Шартноманинг
асосий шарти – ижодий касблар учун кадр тайёрлаш ва креатив саноатни
ривожлантиришда кучларни бирлаштиришдан иборат. Ҳужжатни имзолаш маросими Нью-Йорк
Киносанъати академиясида ташкил этилди.
Майкл Дж. Янг, Нью-Йорк
киносанъати академияси президенти:
- Энг муҳими – икки
диплом берилади. Талабалар икки йил Алматида, икки йил академиямизда таълим
олади. Натижада, кино ва медиа бакалаври унвонини олишади. Шу тариқа, битирувчиларга
бир вақтнинг ўзида иккита: Нью-Йорк Киносанъати академияси ва Алмати
университети дипломини олади. Назаримда у шартноманинг энг муҳим қисми. Яна бир
муҳим жиҳат – талаба, дастурлар, билимлар алмашинуви. Дастуримиз ҳар ҳафта
талабаларга янги чорловлар тақдим этади. Иш аста-секин мураккаблашиб боради, мутлақо
тажрибаси бўлмаганлар профессионал даражасида таълимни тугатади. Уларни кино
саноатимизнинг энг яхши усталари ўқитади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.