Қозоғистонда Президент эълон
қилган Ишчи касблари йили доирасида меҳнат одамларининг мақомини кўтариш
режалаштирилган. Ҳукумат
йил давомида ўтказиладиган тадбирлар рўйхатини ишлаб чиқди. Ҳужжатда
республикада
ишчи кабрларни қўллаб-қувватлаш бўйича 7 йўналиш ва 70 қадам
кўрсатилган.
Транспорт соҳасида
ва қишлоқ ҳудудида кадрлар тақчиллиги масаласини ҳал қилишга, шунингдек,
мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга бизнесни
жалб этишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Таъкидлаш лозимки, Ҳукумат
йиғилишида Ишчи касблари йилини ўтказиш бўйича кўплаб чора-тадбирлар ўтказилиши
тилга олинди. Масалан, Маориф
вазирлиги Қозоғистонда бирични Туркскилз касбий маҳорат чемпионатини
ўтказиш ниятида. У
туркийзабон давлатлар ўртасида ТУРКСЎЙ ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил қилинади. Шунингдек,
Астанада
Малакалар миллий маркази очилди ва республиканинг 10 та коллежи
халқаро даражага чиқарилди.
Ғани Бейсембаев, Қозоғистон Республикаси
Маориф вазири:
- Кўзда тутилган асосий мақсад – Қозоғистон
коллежларининг дунё миқёсида рақобатбардошлигини
ошириш ва уларни халқаро стандартларга мос таълим дастурлари билан таъминлаш. Коллежларни бошқаришнинг илғор моделларидан фойдаланиш жаҳоннинг энг яхши амалиётларини жорий этиш
мақсадида хорижлик менежерларни жалб этиш орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, мазкур ишлар доирасида педагоглар хорижий коллежлар билан тажриба алмашади, касбий даражасини кўтаради, талабалар эса академик мобиллик доирасида ушбу таълим
даргоҳларида билимини такомиллаштиради.
Меҳнат вазирлиги берган маълумотга кўра,
бугунги кунда ишлаётган қозоғистонликларнинг ярмидан кўпроғи касбий ёки техник таълим олган. Транспорт, савдо, саноат ва қишлоқ
хўжаликларида малакали кадрларга эҳтиёж катта. Энергетика вазирлиги ҳам
кенг кўламли ишлар олиб боряпти. Маълум бўлишича, ёнилғи-энергетика мажмуаси
корхоналарида 2030 йилгача 99 лойиҳада 83 мингтадан зиёд иш
ўрни шаклланади. Бундан ташқари, 2029 йилгача соҳа корхоналарида кадрларга
бўлган эҳтиёж 16 минг кишини ташкил қилади. Ҳукумат раҳбари
вазирликларга қатор топшириқлар берди.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири:
- Саноат,
энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, сув захиралари вазирликларига
корхоналар, ҳокимликлар ва Ўтбаси банк билан ҳамкорликда ишчи кадрлар учун
ипотека ва ижара уй-жойлари бўйича имтиёзли дастурни ишга туширишни топшираман.
Умуман олганда, тегишли давлат органлари, ҳокимликлар, миллий компаниялар ва
корхоналар Ишчи
касблари йилини ўтказиш бўйича соҳа ва минтақа режалари сифатли адо этилишини
таъминлаши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси

