У 10 февралгача давом этади. Тест синовларида қатнашиш учун 125 мингта ариза топширилган. Имтиҳонга асосан ижодий йўналишлардан бошқа йўналишларга ўтиш истагини билдирган талабалар қатнашмоқда. Уларнинг катта қисми пулли асосда педагогикада таълим олиш ниятида. Шунингдек, олий таълим даргоҳларида контракт асосида ўқиётган битирувчилар ҳам бор. Тест топширувчилар рўйхатга ўтишда ўзи учун қулай сана, вақт ва имтиҳон жойини белгилаши мумкин. Формат ўтган йилги билан бир хил. Жами 120 та савол берилади, максимал балл - 140. Иштирокчилар 4 соат давомида барча саволларга жавоб бериб улгуриши зарур. Алоҳида таълимий эҳтиёжларга эга болалар учун 40 дақиқа қўшимча вақт ажратилади. ЯМТга фақат ручка, сув ва шоколад олиб кириш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси