Алексей Цой лавозимини тарк этди

Алексей Цой лавозимини тарк этди

Алексей Цой Соғлиқни сақлаш вазири вазифасидан озод қилинди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев тегишли фармонни имзолади, деб маълум қилди Ақўрда сайти. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Цой бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз ихтиёрига кўра ишдан бўшаган. У ўтган йили июнь ойида вазирликни бошқаришга киришганди.

Абдумалик Сарманов таржимаси