Туркистонда кўчманчилик маданияти оммалаштирилмоқда

Туркистонда кўчманчилик маданияти оммалаштирилмоқда

Туркистон вилоятида яшовчи юртдошимиз қозоқ халқ маданий қадриятларини оммалаштиряпти. Қарабай Қурбаев кўчманчилар авлодлари учун энг муқаддас иш билан шуғулланади, икки йилдан бери миллий ўтов намуналарини ясайди.  Унинг айтишича, ёғоч билан ишлаш ҳунарини отасидан ўзлаштирган. Кейинчалик цех очиб, бошқаларга иш ўргатган. Бу ерда ўтов қовурғаси қорағоч ва толдан ясалади. Аждодлар ўгитини ёдда сақлаган ҳолда, замонавий ускуналар борлигига қарамай, барча қисмларни қўлда ясашни афзал биладилар. Шу тариқа, кўчманчилик хусусиятлари асраб қолинади.

 

Абай Жалғасбекули, ишчи: 

- Бу ерига сув қуямиз ва ўт ёқамиз, ана у ерга буғ тўлади ва ашёларга сингади, сўнг қуритамиз. Буғда 2 соатдан 4 соатгача тутилади. Ёғоч ингичка бўлса, 2 соат, қалинроқ бўлса, 4 соат. Ҳозирги вақтда ёғоч кесадиган ҳар хил дастгоҳлар мавжуд. Лекин уста ҳаммасини қўлда ясайди, замонавий асбобларни ишлатмайди.

 

Келгусида уста ўз корхонасини кенгайтириш ниятида. Чунки ўтов сотиб олишни истаганлар кам эмас. Номадларнинг кўчма тураржойи бутун мамлакатда талабгир. Устахонага буюртмалар олдиндан берилган.

 

Қарабай Қурбаев, дурадгор:

- Буюртмалар келяпти, шунга кўра, ойлик маошларни ўз вақтида бераман. Масалан, ҳозирда Ўскемендан катта буюртмалар тушган, баҳоргача 20 та қозоқ ўтови ясашимиз керак. Икки йил ичида 150 та ўтов ясадик.

Қурбаевлар оиласи ўтовларни сайёҳлар кўп келадиган туризм ҳудудларига ўрнатишни режа қилган. Шу йўл билан кўчманчилик маданияти ва халқимизнинг миллий қадриятларини илгари суриш ва оммалаштириш кўзланмоқда.


Хуршида Абдуллаева таржимаси.