Тошқиндан жабрланганларга қўшимча ёрдам кўрсатилади

Тошқиндан жабрланганларга қўшимча ёрдам кўрсатилади

Қозоғистонда тошқинлардан кейинги вазият аста-секин барқарорлашмоқда. Сув Ақмўла, Ақтўбе, Қарағанди, Қўстанай ва Павлодар вилоятларида чекина бошлади. Ҳозирча Петропавловск ва Кульсарида вазият мураккаблигича қоляпти. Март ойидан бошлаб сув остида қолган жойлардан 119 минг одам кўчирилганди. Ҳукумат йиғилишида Бош вазир берган баёнотга кўра, мутахассислар тошқин оқибатларини бартараф этиш билан машғул. Сув зарар келтирган минтақаларда уй-жой муаммоларини жадал ҳал қилиш механизмлари ишга туширилди. Янги уйлар учун участкалар ажратиляпти. Ақтўбе вилоятида эса қурилиш ишлари бошланди. Айни вақтда, Ақмўла, Қарағанди, Қўстанай вилоятларида жабрланганларнинг бир қисмига уй калитлари топширилди. Таъкидлаш лозимки, жабрланганлар кўрган зарар ўрнини қоплаш қоидаси ва тартиби белгиланди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

Шу кунгача 11 минг оилага 100 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида маблағ ўтказилди. Бу катта ишнинг бошланиши. Тўловлар 150 ойлик ҳисоб кўрсаткичига бўлиши мумкин. Ушбу маблағга жабрланганлар совутгич, стол, стул, идиш-товоқ, кийим-кечак харид қилиши мумкин. Тадбиркорларга ҳам ёрдам кўрсатилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.