Болалар ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс томонидан
қонунчиликка 120 та ўзгариш киритиш таклиф этилди.
Динара Закиева Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва болаликни муҳофаза этиш тизимини
мустаҳкамлаш ишлари ҳисоботини топширди. 13 та минтақада мониторинг ўтказилди, у маиший зўравонлик олдини олиш бўйича 112
та марказ иши самара
бераётганини кўрсатди. Давлат раҳбари тегишли кафолат тизимини мустаҳкамлаш
ва инклюзив таълимни ривожлантиришни топширди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев Миллий хавфсизлик қўмитаси раисини қабул
қилди
Бугун Давлат раҳбари Миллий
хавфсизлик қўмитаси раисининг йил бошидан буён амалга оширилган ишларини ва
келгуси режаларини тинглади. Ташкилот раҳбари Ермек
Сағимбаев
Антитеррор маркази
йиғилишида экстремизм ва терроризмга қарши давлат тизимини ривожлантиришнинг мажмуавий
режасини рўёбга чиқариш масаласи кўрилганини айтди.
Эҳтимолларни камайтириш
бўйича қўшимча ишлар амалга оширилди. Учрашув якунларига кўра, Президент
қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

