Қозоғистонда яна битта трансчегара хаби қурилади. Абай вилоятида бунёд этиладиган йирик лойиҳа учун 7 миллиард тенге йўналтирилади. «Бақти» кўп вазифали транспорт-логистика терминалида юкларни тартибга келтириш ва тўплаш ишлари амалга оширилади. Хаб ишга тушиши оқибатида минтақа инфратузилмалари яхшиланади, юк ташиш ҳажми ортади. Савдо кенгаяди, транспорт-логистика салоҳияти кенгаяди. Ҳозир Қозоғистонда бешта а трансчегара хаб қурилаяпти. Улар Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия, Хитой ва Каспий соҳилида ўрнашган.

