Астана саммитига тасдиқланган ШҲТга аъзо давлатларнинг энергетикани ривожлантириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш стратегияси нефть ва газ, электроэнергетика, тикланувчи энергия манбалари соҳаларида ўзаро алоқаларни кенгайтиришга туртки беради. Эрон бу йўналишларда Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Телеканалалимизга берган эксклюзив интервьюсида Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Али Қоний шу ҳақда гапирди.
Али Бағирий Қоний, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи:
– ШҲТда қабул қилинаётган нефть ва газ билан боғлиқ қарорлар, уларга халқаро майдондаги ёндашув жуда муҳим, деб ҳисоблаймиз. ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари томонидан келгуси ҳамкорлик йўл харитасини белгилаб берувчи жуда муҳим ва ҳужжат имзоланди. Қозоғистон ва Эрон турли соҳаларда ажойиб икки томонлама алоқалар боғлаган. Энергетика – давлатларимиз ўртасида, айниқса, фойдали қазилмалар ва тикланувчи энергия манбалари соҳаси, ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишларидан бири.
Ҳиндистон ҳам Қозоғистон билан энергетика соҳасида алоқаларини мустаҳкамлаш ниятида. Етарлича кўп қазилма бойликларига эга бўлган мамлакатимиз унга нефть, газ ва бошқа энергетика захиралари етказиб бериш имконига эга.
Субраманьям Жайшанкар, Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири:
– Биз Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятидамиз. Мамлакатингиз энергетик ва табиий захиралари кўплиги билан ажралиб туради. Масалан, АЭС бунёд этиш ниятининг ўзи Қозоғистонда катта салоҳият мавжудлигига далил бўла олади. Шунингдек, кўплаб ёшларимиз юртингизда таълим олади. Икки давлат ўртасидаги туристлар сони йил сайин ортиб боряпти. Қозоғистоннинг бошқа давлатлар билан мукаммал дўстлик алоқалари менга завқ беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.