Туркистонда ипакчилик йўлга қўйилади

Туркистонда ипакчилик йўлга қўйилади

Туркистон вилоятида тут дарахтлари экилади. Унинг барги ипак қуртлари учун озуқа бўлади.  Ўзбекистондан келтириладиган 2,5 миллионта кўчатдан бир қисми экилди. Андижон марҳамати навининг мевалари ва барглари йирик. Уни етиштирган Абдулфаттоҳ Мусирманқуловнинг айтишича, битта дарахтдан 40 тоннагача барг олинади. Келгуси уч йил мобайнида тут плантациялари яратилади. Маҳаллий аҳоли хорижлик мутахассислардан заминни ҳозирлаш, кўчат экиш, парваришлашни ўрганади.

Қимматли мевасидан ташқари тутнинг барги ҳам тўпланади ва ипакчилик учун ишлатилади. Протеинларга бой маҳсулот тут ипак қурти учун озуқа бўлади. Минтақа иқлими тут етиштириш учун жуда қулай, уни етиштириш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Экспертлар таъкидлашича, товар Хитой, Европа ва Жанубий Кореяда сотилади.

Султанбек Бакиров, корхона директори:

- Бу навнинг ижобий жиҳати шундаки, барглари 30 сантиметргача, вазни 20 граммгача бўлади. Баргларни сотилса, катта даромад олиш мумкин. Харид қилишга тайёр ҳамжамиятлар мавжуд. Гектаридан 2 миллион 250 минг тенгегача даромад олиш мумкин. Ипак қурти етиштириш билан шуғуллансак, фойда кўлами кескин ортади.

Минтақада 10 минг гектар ерга тут дарахти экиш режалаштирилган. Яқин келажакда минтақада ипак ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.