Қозоғистон ва Хитой трансчегара дапрёлар орқали ўзаро боғланишини кенгайтиради. Пойтахтда бўлиб ўтган транспорт форумида бу йўналишда бир қанча шартномалар имзоланди. Томонлар Иртиш орқали «Россия - Қозоғистон – Хитой» транзит йўлаги, Или орқали Қўнаев шаҳридан Инин шаҳригача дарё йўлини ишга туш ириш ниятида. Шунингдек, денгиз йўлларидан ҳам самарали фойдаланиш режалаштирилган. Бугунги кунда Ақтау портида биргаликда контейнер хаби қурилаяпти. Натижада, ўтказиш қуввати йилига 140 мингтадан 240 мингта контейнергача ортади. Юк автомобиллари ёрдамида юк ташиш ҳажми ҳам ортиб боряпти. Жорий йилнинг биринчи чорагида бу усулда ўзаро юк ташиш 82 фоизга ортди. Яқ ин келажакда учинчи юк машиналари ўтказиш йўлаги очилади. Айни вақтда, авиаалоқа ҳам кенгаяди. Икки мамлакат орасидаги ҳаво рейслари сони 65 тага етади. Томонлар «Алмати-Сиань» йўналишида йўловчилар поезди қатновини йўлга қўйишни режалаштирган. Темирйўл орқали юк ташиш ҳам тобора ортиб боряпти.
Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:
- Жорий йилда «Дўстлик – Мўйинти» темирйўлининг иккинчи изи ишга тушади. Натижада, юк ташиш ҳажми 28 миллион тоннадан 62 миллион тоннагача ортади. 2027 йилдан бошлаб «Бақти - Аягўз» йўналиши ишга тушгач, Қозоғистон ва Хитой орасидаги темирйўл орқали юк етказиш қуввати 28 миллион тоннадан 100 миллион тоннагача ортади. Келгуси уч йилда транспорт салоҳияти уч марта ортади.

