Қозоғистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти XII саммитида қатнашди

Қозоғистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти XII саммитида қатнашди

Қозоғистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти XII саммитида иштирок этди. Эслатамиз, у Озарбайжоннинг Габала шаҳрида ўтказиляпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, бугунги кунда ташкилот дўст туркий давлатларни бирлаштирган нуфузли ва ўз таъсир доирасига эга ташкилотга айланди. Кўплаб мамлакатлар унга қизиқиш билдиряпти. Қозоғистон «Туркий давлатлар ташкилоти+» форматини яратиш фикрини қувватлади. Бу ТДТ нуфузини оширади, ҳамкорликни кенгайтиради.

ТДТнинг асосий мақсади минтақада барқарорлик ва тинчликни мустаҳкамлаш. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, туркий давлатлар турли таҳликаларга қарши ҳамкорлик қиляпти. Лекин бу етарли эмас. Янги хавф – кибератакаларга биргаликда қарши туриш зарур. Бунга ташкилотнинг Киберхавфсизлик кенгашини яратиш орқали эришиш мумкин. Туркий давлатларнинг барқарорлиги ва фаровонлиги иқтисодий ҳамкорликка асосланган. Қозоғистон Президенти «Туркий дунё истиқболлари – 2040» дастурини рўёбга чиқаришга асосий эътибор қаратишни таклиф этди. унда Туркий инвестиция жамғармаси имкониятларидан фойдаланиш лозим. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрича, транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш, шу жумладан, Транскаспий Халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси