Қозоғистон яна беш давлатга «Очиқ осмон» тартибини тақдим этади

Қозоғистон яна беш давлатга «Очиқ осмон» тартибини тақдим этади

Қозоғистон Сингапур, Вьетнам, Марокаш, Эфиопия ва Грузия билан «Очиқ осмон» тартибини ўрнатади. Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳаво кемалари «учиш эркинлиги»нинг бешинчи даражасидан фойдаланади. Мамлакатимиз бошқа қатор давлатлар билан мунтазам қатновларни йўлга қўйиш бўйича шартномалар тузди. Эндиликда Вьетнам, Марокаш, Эфиопия ва Руанда билан беш марта кўп парвозлар ташкил қилиш мумкин. Қозоғистон ва Россия Бойқўнғирга учишлар ташкил қилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.