Қосим-Жўмарт Тўқаев
ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Туркиянинг олий давлат мукофоти
– Devlet Nişanı ордени билан тақдирланди. Мукофотни Қозоғистон Президентига Ражаб
Тойиб Эрдўғон топширди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ушбу юксак
мукофотни Туркия томонининг Қозоғистон халқига бўлган чуқур ҳурмати белгиси
сифатида баҳолайман. Ушбу ташаббус — илдизлари, дини, дунёқараши бир бўлган
бузилмас дўстлигимиз тимсоли. Айни вақтда, қадриятларимизни ўзида акс эттиради.
У Қозоғистон — Туркия стратегик ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш сари
йўналтирилган интилишни ўзида намойиш этади.
Давлат раҳбари турк
ҳамкасбини минтақавий ва глобал барқарорлик, хавфсизликка беқиёс ҳисса қўшиб
келаётган обрў-эътиборли жаҳон сиёсатчиси деб атади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ражаб
Тойиб Эрдўғоннинг қозоқ-турк муносабатларини мустаҳкамлаш учун қўшган шахсий
ҳиссасининг ҳам юқори баҳолади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Биз савдо-иқтисодий
соҳада салмоқли муваффақиятларга эришяпмиз. Маданий-гуманитар алоқаларимиз
йилдан йилга кучайиб боряпти. Халқаро саҳнада тиғиз ҳамкорлик қиляпмиз. Астана
ва Анқара глобал барқарор ривожланиш ва хавфсизликни таъминлашда фикрдош.
Айниқса, Туркий давлатлар ташкилоти доирасида олиб борилаётган самарали
фаолиятимизни алоҳида кўрсатиб ўтишни истардим. Бугун биз икки томонлама
ҳамкорликни ривожлантириш, янги сифат даражасига олиб чиқиш бўйича улкан
салоҳият кўряпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

