Итальян туристлари дарахт ўтқазишди

Итальян туристлари дарахт ўтқазишди

Итальян туристлари Қозоғистоннинг диққатга сазовор жойларини томоша қиляпти, қадимий тарихий-маданий ёдгорликлар билан танишяпти. Ўрта Ер денгизи соҳилларидан келган меҳмонларнинг экскурсия дастурига Тарознинг муқаддас жойлари киради. Рим, Милан, Неапол ва Туриндан келган туристлар ХI-аср меъморлари ижоди намунаси – Қорахон мақбарасини кўришди. Улар «Тоза Қозоғистон» экоакциясида ҳам қатнашди. Қозоғистонликларнинг юксак маданияти ва фаоллигини таъкидлашди, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мўлжалланган республика лойиҳасини юқори баҳолашди. Яна келиш ниятини билдиришди.

Кристина Гаригга, турист /Италия/.

- Исмим Кристина, бу эса Карло. Биз жума куни Қозоғистонга келдик. 14 кун қоламиз. Жуда чиройли ва муҳим ёдгорликларни томоша қилдик. Табиатингиз ҳам чиройли ажойиб экан. Сизлар билан бирга дарахтлар ўтқазишдан завқ олдик. Фауна ва флораси кўркам мамлакат. Ҳаммага раҳмат.

Абдумалик Сарманов таржимаси