Қосим-Жўмарт Тўқаев Португалия президенти ва Португалия халқини миллий байрам – Португалия куни билан табриклади. Ўз телеграммасида Давлат раҳбари Астана ва Лиссабон ўртасидаги дўстлик алоқалари мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди. Шунингдек, у бугунги кунда халқаро саҳнадаги обрў-эътибори ошиб бораётган Португалия барқарор ривожланиш, халқ фаровонлигини оширишда катта муваффақиятларга эришаётганини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.