Туркистон вилоятида қадимий ибодатхона мажмуаси топилди. Иншоот қўёшга
қаратиб қурилган, шуъла меъморчилиги белгиларига эга, бир қанча бино ва йўлаклардан
иборат. Унда тош иш қуроллари ва маросимлар ўтказишга мўлжалланган кўплаб
буюмлар – сопол идишлар, тутатқилар, ёрғучоқлар топилди. Буларнинг ҳаммаси
ибодатхонада қурбонлик қилинганидан дарак беради. Олимлар айтишича,
Қозоғистонда бундай ибодатхона бошқа топилмаган, у Кангуйлар давлати аҳолиси
эътиқоди ҳақида тасаввур қилишга ёрдам беради. Баъзи топилмаларда калтакесак, қўй
ва ҳатто Осиё носороги тасвирлари бор. Тепалик ёнбағирларида минглаб сопол
синиқлари учрайди.
Александр Подушкин, О. Жанибеков номли Жанубий Қозоғистон педагогика университети
профессори:
- Биз бу ерда ҳозирча тушуниш қийин бўлган қадимий маросим асоратларини
кўряпмиз. Унда зироатчиликка хос атрибутлар — дон янчадиган буюмлар, сопол
буюмлар, тўрли қиймалагичлар синдириб, сочиб ташланади. Кўп парчалар топдик.
Уни фаровонлик учун вайронагарчилик қабилидаги қадимий эътиқод билан боғлаш
мумкин.
Ибодатхона ёнида археологлар юзлаб қўрғонлари бор бир қанча мозорни топишди.
Олимлар фикрича, бутун бошли оилалар тақинчоқлар ва ошхона буюмлари билан
кўмилган. Мазкур мажмуада бир неча юз йиллар давомида одамлар ибодат қилган ва
яшаган.
Гульмира Стамқулова, археолог:
- Қўрғонлар ўзига хос, лекин қабрларнинг кўпчилиги аллақачон таланган. Қўлимда
ганч тумор турибди. Ўтмишда одамлар марҳумларнинг шу каби қабрга қўйилган нарсалардан
фойдаланишларига ишонишган.
Мажмуа ҳудудидаги тадқиқотлар давом этяпти. Олимлар таъкидлашича, Кангуй
давлатига оид бундай ибодатхонанинг, кўп чонли хилхоналар ҳамда турли артефактларнинг топилиши мамлакат
илм аҳли учун омад, Барча топилмалар Қозоғистон Республикаси давлат музейига
топширилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси