Японияда ўтказилаётган EXPO анжуманида Қозоғистон байроғи кўтарилди

Японияда ўтказилаётган EXPO анжуманида Қозоғистон байроғи кўтарилди

Японияда ўтказилаётган EXPO анжуманида Қозоғистон байроғи кўтарилди. Осакада мамлакатимиз миллий куни ташкил қилинди. Кўргазма ҳудудида артистлар ва ботирлар, шунингдек, Қозоғистон фахри, куч ишлатиш номерлари бўйича тўрт марта рекорд ўрнатган Сергей Цирульников иштирокида катта парад ўтказилди.


Байрамнинг авж нуқтасига айланган концертга 3 минг нафардан зиёд томошабин келди. Дина Нурпеисова номли халқ чолғу асбоблари оркестри, этно-фольклор ансамбллар, рақс жамоалари санъатини намойиш қилди.


Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон павильони EXPOдаги энг гавжум жойлардан бири. Шу кунгача миллион нафар одам уни томоша қилди.


Даулет Еркимбаев, Экспо-2025 Осака кўргазмаси Қозоғистон секцияси бош комиссари:


- Маҳаллий аҳоли ва кўргазма томошабинлари павильондаги қозоқ маданияти, тарихи тўғрисида маълумотларга қизиқади. Биз мамлакат салоҳияти, туристик, инвестициявий имкониятларни очиб беряпмиз. Кўргазма мавзусига мос шаклда иш тутдик. Биз Қозоғистоннинг «яшил» технологияларни ривожлантириш сари тутган йўлини кўрсатяпмиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси