Алмати музеялари Туркийлар дунёсида энг яхшилари, деб тан олинди. Мегаполис музейлар бирлашмаси ТУРКСЎЙнинг мукофотига сазовор бўлди. Таъкидлаш
лозимки, умумий жамғармасида 60 мингта экспонат бўлган 8 та галерея унинг таркибига
киради. Халқаро ташкилот бош котиби Султан Раевнинг айтишича,
бирлашманинг Қозоғистонда ва хорижда миллий қадриятлар, тарихий-маданий меросни
оммалаштириш бўйича олиб борган ишлари мана шундай ижобий натижа берди.
Султан Раев, Турксўй халқаро ташкилоти бош котиби:
- Бирлашма ўтган йили Италиияда, Неаполь шаҳрида кўргазма
ўтказди. Жорий йилда Прагада ташкил этилган тадбир ҳам юқори даражада эди. У катта
шов-шувга сабаб бўлди. Музейлар ўз экспозицияларида қозоқ халқининг бой
маънавий қадриятларини намойиш қилди. Кўргазма томошабинлар келишига туртки
бўлди, улар маданий мерос билан танишишди. ТУРКСЎЙ музейларнинг фаоллигини
ҳисобга олган ҳолда, уларни мазкур юксак
номинация билан тақдирлади.
Бундан ташқари Қозоғистон номадлари маданияти ва
анъаналари тўғрисидаги кўчма кўргазмалар Туркия, Жанубий Корея, Австрияда
ташкил этилди. Мутахассислар фикрича, бу қозоқ маданиятининг танилиши ҳамда туристларни
жалб этиш учун муҳим.
Абдумалик Сарманов
таржимаси