Туркистон вилоятида ноёб топилма қўлга киритилди

Туркистон вилоятида ноёб топилма қўлга киритилди

Туркистон вилоятида ибтидоий одам фойдаланган буюмлар топилди. Археологлар Туттибулақ ғорида турли пластиналар, қирғич ва бошқа меҳнат қуролларини қўлга киритди. Германияда экспертиза қилинган артефактлар ёши 48 минг йилга тенглиги маълум бўлди.

Жакен Таймағамбетов, тарих фанлари доктори:

- Анча чуқурликда қизиқарли топилмаларга дуч келдик. Ўрта асрлардан хумлар, озиқ-овқат маҳсулотлари сақланган сопол идиш парчалари, бошқа буюмлар қолган. 

Қозоғистондаги археологик  хорижлик олимларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Туттибулақ ғори Европа иттифоқи лойиҳаси доирасида ўрганиляпти. Германия, Греция, Испаниядан олимлар жалб этилган. Шулардан бири - Радо Йовица. Археолог жаҳон бўйлаб кўплаб экспедицияларда бўлган. Сўнгги йилларда уни Марказий Осиё қизиқтирмоқда. Таъкидлашича, бу заминда қизиқарли жумбоқлар кўп.

Радо Йовица, археолог, Германия:

- Ғорлар нега муҳим? Чунки ғорларда одамлар ва жондорларнинг органик чиқиндилари сақланиб қолган. Биз улардан намуна олиб, ДНК таҳлили ўтказамиз, кимлар яшаганини аниқлаймиз.

Археологлар айтганидек, республикамиздаги қадимий ғорларда ўрганишга арзийдиган нарсалар кўп. Табиатнинг ўзи унда инсоният тараққиёти тарихини акс эттирган. Иш кўп, энг муҳим кашфиётлар ҳали олдинда. Қозоғистонда шу каби 80 та ғор бор, кўпчилиги шу кунгача ўрганилмаган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.