Стэнфорд университети аналитиклари тузган рўйхатга кўра, рейтинг олимнинг карьераси давомида ва сўнгги йилда асарларидан неча марта иқтибос келтирилганига қараб тузилган. Юртдошимиз қатор нуфузли инновациявий танловлар ғолиби. Давлат ёрдамида турли тадқиқотлар олиб борилаётган тажриба-саноат участкаси яратган. Шулардан бири кремний ва гил парчаларидан сунъий чақиртош яратиш лойиҳаси. Материал хоссаларига кўра табиийсидан анча устун, айни вақтда, таннархи паст.
Сарсенбек Мўнтаев, техника фанлари доктори, жангирхон номли ғарбий қозоғистон аграр-техника университети профессори:
- Сўнгги йилларда сув ифлосланиши ҳолатлар кўп кузатиляпти. Айниқса, ер ости ва дарё сувлари тозаланишга муҳтож. Уларда кўп миқдорда зарали моддалар, оғир металллар бор. Зарур фильтр сорбент деб аталади. Биз шундай ускунани ишлаб чиқариш технологиясини яратдик.
Ғарбий Қозоғистон вилоятида хомашё етарли. 60 миллион тоннадан зиёд. Мамлакатимизда биофильтрлар ишлаб чиқариш учун етарли, дейди олим. Бу ишда унга шогирдлари ёрдам беряпти.
Алия Ўразова, қозон илмий-тадқиқот техника университети аспиранти:
- Илмий раҳбаримиз билан олиб бораётган ишларимиз асосан Қозоғистонда ичимлик ва хўжалик учун ишлатиладиган сувни тозалашда маҳаллий хомашё – опука ва диотамид каби гил ҳамда кремнийли моддалардан фойдаланиш билан боғлиқ. Олим бўлиб етишишимда профессор Мўнтаевнинг хизматлари жуда катта. Унинг раҳбарлигида олиб борган ишларимиз юқори рейтингли журналларда чоп этилади.
Бундан ташқари, олим қишлоқ хўжалиги, экология, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида ресурс ва энергия тежовчи технологияларни ривожлантириш устида ҳам иш олиб бормоқда. Унинг барча ғоялари ҳаётга татбиқ этилишини, янги технологиялар нафақат Қозоғистон, жаҳон миқёсида талабга эга бўлишини тилаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси