Астанада робот техникаси бўйича катта танлов бўлиб ўтмоқда

Астанада робот техникаси бўйича катта танлов бўлиб ўтмоқда

Астанада энг яхши робот техникаси усталари аниқланади. Пойтахтда ташкил этилган  FIRST Global challenge танловининг миллий босқичида 40 та жамоа ва 200 дан зиёд ёш муҳандис қатнашяпти. Иштирокчилар келаси ойда Сингапурда бўлиб ўтадиган финалда қатнашиш умидида. Иқтидорли ёшлар водород энергетикаси ва тикланувчи энергия манбаларига оид янги  ғоялар тақдим этади. Ўқувчилар роботни йиғиши, кейин унинг ёрдамида «яшил технология»лардан фойдаланган ҳолда амалий натижа кўрсатиши керак. Тадбир доирасида Марказий Осиё давлатларидан ҳам вакиллар танлаб олинади. Қозоғистон томонидан монголиялик ва ўзбекистонлик ўқувчиларга махсус квоталар тақсимланади. Ўқувчиларимиз ўтган йили Женевада бўлиб ўтган танловда ўта юксак даражада ғолиб бўлганидан сўнг мамлакатимизга шундай имконият берилди. Жамоа танловдан олтин медаль ва ҳакамларнинг иккита олий совринини олиб қайтган. Жорий йилда ҳам қозоғистонлик ўқувчилар бўш келмаслиги аниқ.

Нурдаулет Дўсмағамбет, ташкилотчиҚозоғистонда ва марказий осиёда робот техникасини ривожлантириш ustem жамғармаси ҳаммуассиси:

- Жорий йил мавзуси — водород, «яшил водород»дан қандай энергия олиш масаласи. Гап шундаки, сўнгги даврда Қозоғистонда муқобил энергия манбалари тўғрисида фикр юритиляпти.  Беллашув 7 метрга 7 метр ўлчамдаги майдонда ўтказилади. Унда сувни водород ва кислородга парчалаш лозим. Жамоалар роботлар ёрдамида бу ишни бажаради ва балл тўплайди. Шу тариқа, ғолибларни аниқлаймиз. 21-аср малакасини муҳандислик, жамоавий ўйинлар орқали пайвандлашга интиляпмиз. Биз бу болалар Қозоғистонда етакчи муҳандислар бўла олишини кўриб турибмиз.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.