Этнополитологлар тайёрлаш дастури йўлга қўйилди

Этнополитологлар тайёрлаш дастури йўлга қўйилди

Қозоғистонда этнополитология магистрларини тайёрлаш бошланди. Эслатамиз, мамлакат пойтахтида старт олган янги икки йиллик таълим дастурининг Марказий Осиёда аналоги йўқ. Таълимий курс барча профессионал стандартларга мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Евроосиё миллий университети «Қозоғистон халқи ассамблеяси» кафедраси мудири Наталья Калашникова телеканалимизга берган интервьюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, этносиёсат соҳасида экспертларни тайёрлаш – давлат аҳамиятига эга масала. Ушбу ихтисослик битирувчилари келгусида сиёсий соҳадаги экспертга айланиши мумкин. Дарвоқе, мазкур касб кўп қиррали. Таъкидлаймиз, янги дастур журналистика, политология ва халқаро муносабатлар факультетларининг илмий-таълимий базасида амалга оширилмоқда.

Наталья Калашникова, Евроосиё Миллий университети «Қозоғистон халқи Ассамблеяси» кафедраси мудири:

– Биз бу масалани жуда узоқ ўйладик, муҳокама қилдик, бунда этномаданий бирлашмалар катта ёрдам берди. Яъни минтақаларни ҳам қўшганда, улар этносиёсатчиларга эҳтиёж борлигини тасдиқлади. Биз дастурларни кўрдик, Дублин стандартлари, Болонья тартиби билан танишдик, бугунги кунда сиёсатшунослик бўйича таълимий дастур гуруҳида икки йиллик магистрлик илмий-педогогика йўналиши очиляти. Индивидуал экспертлар бўлади, улар турли соҳаларда фаолият юритади, шунга тайёрлаймиз.

Хуршида Абдуллаева таржимаси