Ишлаб чиқариш саноати, машинасозлик ва агросаноат мажмуаси. Қозоғистон Бош
вазири Қўстанай вилоятига бўлган амалий сафари вақтида иқтисодиётнинг ушбу
секторлари салоҳияти билан танишди. Минтақада 11 ой давомида саноат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2,5 триллион тенгега етган, 6 та саноат
лойиҳаси амалга оширилган, улар қиймати - 125 миллиард тенге. Биринчи навбатда,
Ўлжас Бектенов Соколовск-Cарбай тоғ-кон бойитиш корхонасида бўлди. Бу ерда
йилига 35 миллион тонна руда олинади. Хомашё ички бозорларга жўнатилиш
баробарида, Россия ва Хитойга ҳам экспорт қилинади. Ҳукумат раҳбари диққатига
иссиқ брикетланган темир ишлаб чиқарувчи завод лойиҳаси тақдим этилди. Уни 2028
йил сўнгига қадар ишга тушириш режа қилинган. Корхона қуввати йилига 2 миллион
тонна, сармоя ҳажми 500 миллиард тенгедан ошади.
Сергей Кузьменко, ERG темир-руда дивизиони раҳбари:
– Биз учун бу, дарҳақиқат, ўта муҳим лойиҳа, нисбатан кўпроқ
маржинал тақсимотда маҳсулот ишлаб чиқаришга имкон беради, чунки бу домен
тақсимотни талаб қилмайдиган маҳсулот, бевосита печда фойдаланилади. Шу боис,
бу биз учун туртки.
Бугун Қўстанай вилояти машинасозликда мамлакат етакчиси саналади. Янги Kia
заводи тараққиётга қўшимча туртки беради. У саноат зонаси ҳудудида қурилади.
Ҳар йили бу ерда 70 мингтагача автомобиль ишлаб чиқарилади. Улар Марказий Осиё республикалари
ва бошқа давлатларга сотилади. Асосийси - завод тўлиқ цикл тамойили бўйича иш
юритади. Лойиҳа қиймати – 200 миллион доллар, шунинг 80 фоизи – бевосита
хорижий сармоя. Бундан ташқари, Ўлжас Бектенов Қўстанай вилоятида қишлоқ
хўжалиги ривожи билан ҳам танишди. Жорий йилда соҳага тахминан 175 миллиард
тенге йўналтирилган. Икки йил мобайнида аграр соҳада 96 та инвестлойиҳа амалга
оширилиши режа қилинган. Ҳукумат раҳбарига тегирмон мажмуаси қурилишига доир
лойиҳа тақдим қилинди.
Сайлаубек Алишев, тегирмон мажмуаси директори:
- Уч хил – олий, биринчи ва иккинчи навдаги ун тайёрланади. Ўзбекистон ва
Афғонистонга экспорт қилинади. Маҳсулотнинг фақат 45 фоизи Қозоғистон
минтақаларига етказилади. Иккинчи тегирмонни ишга тушириб, жўнатиш географиясини кенгайтирамиз, деган
умиддамиз. Янги экспорт йўналишларини ўзлаштирамиз. Айтилган давлатлардан
ташқари, Араб Амирликларига юбориш кўзланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

