Туркистон Қозоғистоннинг Бутунжаҳон ҳунарманд шаҳарлар
рўйхатига киритилган учинчи шаҳар бўлиши мумкин. Эслатамиз, 2022 йилда Тароз,
бир йил ўтгач — Алмати ундан ўрин олганди. Халқаро даражада тан олиниши
оқибатида Туркистонда ҳунрамандлар шаҳарчаси қурилиши мўлжалланяпти. Янги мажмуа минтақа маданий қиёфасига янги чизгилар
беради, меҳмонлар жалб этишга хизмат қилади. 2,5 гектар майдондаги устахоналарда ҳунармандлар ўз буюмларини тақдим этиш имкониятига эга бўлади. Суяк, чарм ва ёғочдан санъат асарлари даражасидаги буюмлар ясаётган Бўлат
Исабеков ана шундай усталардан. У ҳайкалчалар,
картина ва сувенирлари билан машҳур.
Бўлат Исабеков, ҳунарманд:
- Буюмларнинг асосий қисмини курак суяги ташкил қилади,
болдир суяги, туёқ ва бошқалардан ясаладиганлари ҳам бор. Асл касбим
рассомчилик, бундай буюмлар ясаш – севган эрмагим.
Туркийлар дунёсининг маънавий пойтахти тарихи билан
танишиш муқсадида Осиё — Тинч океани минтақаси ва Жанубий Шарқий Осиё
ҳунармандчилик кенгашлари экспертлари Туркистон шаҳрига келишди.
Сохан Кумар Жа, минтақавий ҳайъат
аъзоси, Ҳиндистон:
- Маданияти, тарихи,
анъаналари билан бой бўлган жуда чиройли шаҳар. Булар яхши сақланиб қолганидан мамнунмиз.
Таассуротлар мўл. Давлат анъанавий ҳунарларни тиклашга ёрдам кўрсатяпти. Туркистон усталари бетакрор
буюмлар яратишяпти. Қозоқ керамикаси тарихи ҳақида маълумот олдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси

