Миллий мультфильм халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Миллий мультфильм халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Қозоғистонда яратилган «Шериклар» анимацион картинаси Франциянинг Курсёль-сюр-Мер шаҳрида бўлиб ўтган халқаро фестивалда ғалаба қозонди. Асар қисқа метражли фильмлар тоифасида биринчи ўринни эгаллади. Сюжетга кўра, детективлар ўғирланган қимматбаҳо маржон бўйича иш олиб боради. Бош қаҳрамонлардан бири турли ҳид, ифорларни сезиш қобилиятига эга. Бу эса мураккаб ва чалкаш ишларда далил-исбот топиш, жумбоқларни ечишга ёрдам беради. Фильм анимацияга бойлиги ва ўзига жалб этувчи сюжети билан эътиборни тортади, дейди муаллиф ва режиссёр Акежан Данияр. Унинг айтишича, детективлар ҳақида анимацион картина яратиш ғояси университетда ўқиб юрган даврида пайдо бўлган. Ниҳоят, бу иш рўёбга чиқарилди. Лойиҳа устида ярим йил иш олиб борилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.