«Алдар кўсе» эртаги мюзикл жанрида намойиш этилди

 «Алдар кўсе» эртаги мюзикл жанрида намойиш этилди

Қозоқ эртакларининг афсонавий персонажи қайтиб келди. Пойтахтдаги «Astana Musical»  театрида йилнинг кутилган премьераси – «Алдар Кўсе» болалар мюзикли намойиш қилинди. Миллий услубдаги либослар, икир-чикирларига ўйланган декорациялар, қувноқ қўшиқлар ва рақслар. Буларнинг ҳаммаси ёш томошабинни сеҳрли муҳитга олиб киради. Эртак замонавий болаларга тушунарли бўлиши учун муаллифлар либретто ва сценарийга ўзгаришлар киритишди. Тўртта вокал-хор жамоаси саҳнада саккизта замонавий композиция ижро этди.  Ушбу ва бошқа муаллифлик деталлари мюзиклни болалар учун ҳам, катталар учун ҳам қизиқарли қилади. Постановкачилар таъкидлашича, спектакль миллий қаҳрамон образини яратиш, маънавий-маърифий қадриятларнаи тарғиб этиш, халқ донишмандлиги, сўзомоллиги, донолигини намойиш этишга қаратилган.

Еслам Нуртазин, мюзикл постановкачи режиссёри,  «Astana Musical» театри бадиий раҳбари:

Постановкада биз Алдар Кўсенинг куч-қудрати унинг ақлида эканлигини намойиш этдик. Шу тариқа, ҳар бир инсоннинг куч-қуввати, ҳаётда ўрни борлигини кўрсатдик. Болалар тушуниши осон бўлиши учун постановка комедия жанрида тайёрланди. Махсус декорациялар яратилди, рақслар саҳналаштирилди. Болалар йилида биз улар учун қувноқ шоу тайёрладик.

Абдумалик Сарманов таржимаси