Туркий дунё маданияти пойтахти – Озарбайжоннинг Шуша шаҳри

Туркий дунё маданияти пойтахти – Озарбайжоннинг Шуша шаҳри

2023 йилда Туркий дунё маданияти пойтахти этиб Озарбайжоннинг ШушА шаҳри эълон қилинди. Туркияда пойтахт тимсоллари тантанали шаклда топширилди. Маросимда Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия жамоалари иштирок этди. Таъкидлаш лозимки, жорий йил давомида Туркий дунё маданияти пойтахти бўлган БУрсада 50 дан зиёд турли тадбирлар ўтказилди. Улар қаторида Бутундунё кўчманчилар ўйинлари каби йирик беллашувлар ҳам бор.

АЛИНУР АҚТАШ, БУРСА ВИЛОЯТИ ВОЛИЙСИ:

– Биз ўз миссиямизни муваффақиятли тугатганимиздан мамнунмиз. ТЮРКСЎЙнинг охирги йиғилишида Туркий дунё маданий пойтахти унвонига муносиб бўлиш топширилганди. Амалга оширилган ишлар қардош халқлар ҳамкорлигини кенгайтиришига умид қиламан.

АҚИН АХУ, АНЪАНАВИЙ КАМОНДАН ЎҚ ОТИШ ҲАМЖАМИЯТИ РАҲБАРИ:

– Қардош давлатлардаги ҳамкасбларимиз билан яқиндан танишганимиздан мамнунман. Улар билан алоқа боғладик. Келажакда кўплаб лойиҳаларда бирга ишлаш ниятидамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси