Алматидан Сеулга - XIII аср тангалари

Алматидан Сеулга - XIII аср тангалари

13-асрга оид тангаларнинг асл нусхаси ва Абай Қўнонбоев чалган дўмбира нусхаси Жанубий Корея пойтахтидаги кўргазмада намойиш қилинди. Тадбир Астана ва Сеул ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланди. Унда юздан зиёд экспонат тақдим этилди. Алмати тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи фото ва видеоҳужжатлар ҳам жой олган. Кўргазма меҳмонлари қозоқ миллий таомларидан татиб кўриш, дашт мусиқасини тинглаш имконига эга бўлди. Ноёб экспонатларни  Сеул тарих музейида 2023 йил февралигача томоша қилиш мумкин.

ҒАНИ МАЙЛИБАЕВ, АЛМАТИ ШАҲРИ МАДАНИЯТ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

- Сеулда кўргазма ўтказганимиздан кейин, келаси йили улар бу ерга келиши ҳақида келишиб олдик. Сеулликларни Алматида кутамиз. Бу тадбирлар халқларимиз ва давлатларимиз ўртасида муносабатларни мустаҳкамлайди. Биз иқтисодий ва маданий кўприк яратамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси