Албанияда
Қозоғистон маданияти кунлари ўтказилди. Тирана марказида тантанали концерт ташкил қилинди. Мусиқий дастурга қозоқ дашти халқ куйлари, замонавий эстрада композициялари киритилди. TURAN гуруҳи миллий чолғу асбоблари ёрдамида йиғилганларга қадимий кўчманчи
маданият руҳиятини тақдим қилди. Қозоғистондаги энг машҳур
ижрочилардан бўлган ADAM гулдурос қарсаклар билан
кутиб олинган «Юрак» хит қўшиғини куйлади. Қозоғистон маданияти кунлари доирасида фильмлар намойиш этилди. Таъкидлаш лозимки, Албанияда Қозоғистон маданияти кунлари ўтказилиши
икки томонлама гуманитар алоқаларнинг
ривожланиши, халқлар ўртасида маданий алмашинувларни кенгайтириш ва дўстликни
мустаҳкамлашда янги босқични очиб берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

