Қозоғистонликларнинг Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида китоб чоп этилди

Қозоғистонликларнинг Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида китоб чоп этилди

Астанада Қозоғистон аскарлари ва фронторти меҳнаткашларининг Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида китоб тақдимоти ўтказилди. Унда урушнинг кўпчиликка маълум бўлмаган саҳифалари ҳақида ҳикоя қилинади. Аввал чоп этилмаган ҳужжатлар ва фотографиялар чиқарилди. Таъкидлаш лозимки, унда  Президент архивидаги материаллар, минтақаларда, миллий кутубхоналарда, Ўзбекистон ва Россия архивларидаги ҳужжатлар тўпланди. Жами, 30 та газеталардан иқтибослар, 170 тадан зиёд фотография, 130 та тарихий ҳужжат киритилди.  

Евгения Чиликова, Қозоғистон Республикаси Президенти архиви катта илмий ходими: 

– Биринчи бўлим – миллий ҳарбий қисмлар шаклланиши ҳақида. Иккинчи қисм – «Қозоғистон – фронт арсенали». Учинчи, энг қизиқарли қисмида Қозоғистон вҳолисининг фронт ортидаги кундалик турмуши ҳақида ҳикоя қилинади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси