Турк дунёси давлатлари ягона кино ва медиа майдонча яратиш ниятида. Ўзбекистонда ўтказилаётган «Буюк боболар мероси – учинчи ренессанс даври асоси» халқаро конгрессида давлатлар тегишли меморандумни имзолашди. Стриминг майдончаси туркий давлатларнинг бой маданий меросини оммалаштиришга қаратилган. Битта майдончада бадиий ва ҳужжатли фильмлар, янгиликлар ва теледастурлар, ТУРКСЎЙга аъзо давлатларнинг электрон китоблари жамланади.
Фирдавс Абдухолиқов, Ислом тамаддуни маркази директори, Ўзбекистон:
– Бу ерга туркийлар дунёсининг кўплаб олимлари, медиа арбоблари, киношунослари, продюсерлари, кинорежиссёрлари етиб келди. Туркий давлатлар учун майдонча яратдик. Энди уни тўйинтириш керак. Стриминг майдончага туркий дунё ёшларини тарбиялашга хизмат қилувчи контент жойлаштириш зарур.
Бундан ташқари, кинематографчилар қўшма лойиҳалар устида иш юритади. Туркий дунёнинг тарихий шахслари ҳақилаги бир қанча фильм сценарийлари ажратиб олинди. Тез кунларда суратга олиш ишлари бошланиши кутиляпти.
Бекболат Шекеров, «Қозоқфильм» киностудияси бош муҳаррири:
– «Қозоқфильм» киностудияси биргаликда суратга олиниши мумкин бўлган лойиҳа тақдимотини ўтказди, у «ал-Форобий» деб аталади Бу фильм Қозоғистонда, туркийлар дунёсида мавжуд бўлган дунёнинг энг янги технологиялари ёрдамида суратга олинади.
Фуркат Усманов, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори:
– Биз режалаштирган ва қозоқ биродарларимиз, Қозоғистон кинематографчилари билан суратга олишни мўлжаллаган жуда қизиқарли лойиҳа бор. У фақат Қозоғистоннинг эмас, бутун туркий дунёнинг адабиёти ва маданиятини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган буюк адиб Мухтор Авезов ҳақида ҳикоя қилади. У Помир тоғлари каби ажойиб! Бу ибора Мухтор Авезов ҳақида.
Кинематографчиларнинг биргаликда яратган ишлари «Қўрқит ота» туркийлар дунёси кинофестивалида намойиш этилади. У келаси йили Қозоғистонда ўтказилади. Таъкидлаш лозимки, мазкур анъанавий танлов ҳар йили туркий дунё маданий пойтахтида ўтказилади. 2025 йилда Ақтау шаҳри шундай мақом олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.