Астаналик аёллар кутилмаган совғалар олишди

Астаналик аёллар кутилмаган совғалар олишди

Бугун Қозоғистонда Маданият ва миллий анъаналар куни нишонланяпти. У умуммиллий Наврўзнома ўн кунлигига киради. Қозоқ халқининг маданий мероси ва урф-одатларини оммалаштириш доирасида Миллий гвардия Астана аёлларига «Селт еткизер» миллий нақшлари билан безатилган нафис тақинчоқлар тарқатди. Таъкидлаш лозимки, бу қадимий урф-одат, йигитлар Наврўз арафасида эркаклар учун тайёрланадиган «Уйқуочар» таомини ҳозирлаган қизларга шундай ҳадялар беришган. Таъкидлаш лозимки, анъанавий узук ва билагузуклар берилиши пойтахт аёллари кўнглини кўтарди.


Айгерим Спанали, Астана шаҳридан:


- Бизга жуда ёқди. Ажойиб совға. Барча юртдошларни чин дилдан табриклайман.

 

Диана Сауирдинова, Астана шаҳридан:


Миллий гвардияга катта раҳмат. Қозоғистон  халқини Наврўз байрами билан табриклайман.

 

Дана Балтабай, Астана шаҳридан:


Лол қолдим, бу совғани кутмагандим. Қозоғистон  ҳалқини ўтган Кўришув байрами ва кириб келаётган янги йил – Наврўз байрами билан табриклайман.


Абдумалик Сарманов таржимаси