Атирауда қадимий сармат артефактлари топилди

Атирауда қадимий сармат артефактлари топилди

Атирау вилоятидаги қадимий даҳмаларда ғаройиб артефактлар топилди. Археологлар Қарабау қишлоғи яқинила олиб борган қазиш ишлари давомида мингтадан зиёд нарса чиқариб олди. Улар қаторида олтин тақинчоқлар, анималистик услубдаги заргарлик буюмлари бор. Шунингдек, сопол буюмлар ва металл қуроллар топилди. Археологлар таъкиллашича, уларнинг ҳаммаси сарматлар даврига оид. Бу эса қадим замонларда ушбу ҳудудда мазкур қабилалар яшаганини кўрсатади. Уларда жанговар қуроллар ишлаб чиқариш, заргарлик санъати ривожланган, турли маросимлар ўтказилган. Атирау вилоят тарих-ўлкашунослик музейида икки йиллик археологик фаолият якунларига кўра «Сарматлар олтини» кўргазмаси очилди.


Марат Касенов, археолог, археологик гуруҳ етакчиси:


Тадқиқотлар давом эттирилади, кенг кўламли ишлар олиб борамиз. Бундан ташқари, ишимизга археологлар билан бирга антропологлар, географлар, рассомлар ва бошқа ихтисос вакиллари жалб этамиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси