Астанада
олтин диск ва ялтироқ тошдар билан безатилган, сопи халцедонли темир шамшир
тақдим этилди. Бу артефакт 2018 йилда Ақтўбе яқинида, хунн даврида яшагани
тахмин қилинган аслзода, қабила ёки уруғ сардорининг қабридан топилган.
Қозоғистондаги ташкил этилган кўргазмага турли меҳнат қуроллари, маиший
буюмлар, пайкон учлари, тақинчоқлар ва идиш товоқлар каби ноёб ва қимматли
артефактлар келтирилди. Уларнинг ҳаммаси Тош давридан Олтин ўрда давригача
бўлган замонларда ясалган.
Азилхан Тажекеев, А. Х. Марғулан номли археология
институтининг пойтахт филиали директори:
- Кўргазмамизнинг бош экспонати — Ғарбий Турк ҳоқонлиги
ҳукмдори кўринишини тиклаш эди. Тахтда ўтирган ҳоқон образини тиклашда Елеке Сази
мажмуасида топилган, ҳоқонга қарашли бўлган камар дўғаси катта хизмат қилди. Унда ҳукмдорнинг ўзи тасвирланган.
Этнограф бу артефактнинг деталларини такрорлаган.
Олимларнинг таъкидлашича, топилмалар Қозоғистоннинг
қадимий тарихига янгича нигоҳ ташлаш
имконини беради. Масалан, бу ерда топилган битикларни олайлик. Улар ёрдамида
кангуйлар ҳаёти тўғрисида кўплаб янги маълумотлар олинди. Бу қабила замонавий
Жанубий Қозоғистон ҳудудида бир неча асрлар давомида ҳукм сурган. Бу давлат шу
кунгача яхши ўрганилмаган.
Александр Подушкин, тарих фанлари доктори:
- Култўбе шаҳри харобаларида сопол ғишт-жадвалларда ноёб
битиклар топилди. Ҳозирча бундай матнларнинг қирқтача фрагменти топилди.
Улардан 1 минг 700 тача белги ва 86-87 мисра бор. Ўқирканмиз, қизиқарли маълумотлар
оламиз. Қизиғи шундаки, кангуйликлар кўпроқ ўзлари ҳақида ёзишган. Сопол ғишт-жадваллар
шаклида ёзилишига кўра, биз қозоғистонликлар дунёнинг буюк тамаддунлари
қаторида эканлигимизни англаймиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

