Германиядаги машҳур мусиқа нашриёти – Verlag Neue Musik қозоғистонлик бастакор асарини эълон қилди. Рахат-би Абдисағин томонидан орган учун ёзилган партитура эндиликда ушбу давлатдаги барча йирик мусиқий дўконлардан жой олади. Бундан ташқари, бир нечта нусхаси Германия миллий кутубхонаси, консерватория ва университетларга етказилади. Мусиқа нашриёти аввал ҳам юртдошимизнинг флейта ва гитарага мўлжалланган асарларини чоп этган. Таъкидлаймиз, 60 йилдан бери нашриёт ўзининг улкан аудиториясини ёш истедодли бастакорлар ва тан олинган жаҳон классиклари композициялари билан таништириб келмоқда.
Кристоф Таггатц, Verlag Neue Musik нашриёти шеф-муҳаррири:
- Нашриётимиз Бетховен сингари классиклар асарларини, шунингдек, Германия, Италия, Франция ва Англияда машҳур замонавий бастакорлар асарларини нашрдан чиқаради. Рахат-би Абдисағин - биз ҳамкорлик қилаётган илк қозоғистонлик композитор. Унинг истеъдодини кашф қилганимизга анча бўлди. У билан шахсан танишман. Мусиқасини тинглаганимда, ўзига хос услубни ҳис қиламан. Унинг ўзига хос мусиқий тили мавжуд. Сотувдан ташқари, унинг асарларини талабаларга кўрсатиши учун консерваториялар доцентларига етказамиз.