Турк давлатлари ташкилоти Оқсоқоллар кенгашида Туркистонда «TURAN» махсус иқтисодий зонаси ташкил этиш масаласи кўрилди. Қозоғистондан ташкилотга аъзоси бўлган Икрам Адирбеков Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Турк инвестициявий-интеграциявий жамғармаси штаб-квартирасини «Астана» халқаро молия маркази майдончасига жойлаштириш таклифини қўллаб-қувватлади. Таъкидлаш лозимки, Оқсоқоллар кенгаши аъзолари шу кунларда Истамбул шаҳрида ўтказилаётган анжуманга йиғилган. Учрашувда «Турк дунёси истиқболлари - 2040» концепциясини рўёбга чиқариш йўллари муҳокама қилинмоқда. У турк давлатлари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Икрам Адирбеков, Оқсоқоллар кенгаши аъзоси:
– Давлат раҳбарлари қарорига кўра Оқсоқоллар кенгаши ўз ишини қайта бошлади. Асосий мақсад – қабул қилинган чора-тадбирлар қандай рўёбга чиқарилаётгани билан танишиш. Шунга кўра таклифлар киритилади. Шу жумладан, Туркистонни турк дунёси маънавий маркази сифатида ривожлантириш бўйича ҳам.
Абдумалик Сарманов таржимаси