Марказий Осиё давлатлар ҳамкорлиги кенгаяди

Женис Ермуканов, мухбир:

11 миллиард доллар. Марказий Осиё давлатларининг умумий ўзаро савдоси шунчага етди. Унинг ярмини Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ташкил қилади. Ушбу мамлакат вакиллари бу кўрсаткичларни янада юқорига кўтариш ниятида. Ўзбек аналитикларининг фикрича, бунинг учун имкониятлар етарли.

Марказий Осиё халқаро институти экспертлари фикрича, минтақанинг икки давлати ўртасида намунали муносабатлар ўрнатилган. Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб республикамиз билан стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартнома тузди. Шу кунларда бешта давлатнинг ҳаммаси биргаликда иш юритишга интиляпти, чунки кооперация минтақанинг янги қиёфасини шакллантиришга хизмат қилади.

Саидмухтор Саидқосимов, Марказий Осиё халқаро институти директори маслаҳатчиси, Ўзбекистон:

- Марказий Осиё – 2040 концепцияси қабул қилиниши келажакка якдил нигоҳ ташлаётганимизни кўрсатади. Унда келгуси ривожланишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Улар барча соҳаларни ўз ичига олади. Шу жумладан, иқтисодий ривожланишни ҳам. Бизда улкан салоҳият бор, мавжуд имкониятларимиз юзага чиқарилаётган ишларимиздан анча кўп.

Умумий аҳолиси 80 миллион кишидан иборат Марказий Осиё энг истиқболли истеъмол бозорларидан бири ҳисобланади. Ўзбек экспертлари таъкидлашича, сўнгги етти ёил ичида минтақадаги қўшма корхоналар сони уч марта, бевосита ўзаро инвестициялар икки марта, савдо ҳажми 4 марта ортди. Ўтган йилнинг ўзида товар айланмаси 25 фоизга кенгайди.

Азер Адигезалов, Марказий Осиё халқаро институти бош илмий ходими, Ўзбекистон:

- Бугунги кунда минтақадаги барча баҳсли ҳолатлар бартараф қилинди. Натижада, янги иқтисодий муносабатларга киришилди. Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Марказий Осиё ренессанси» мақоласида ҳам бу ҳолат акс эттирилган. - Бугунги кунда минтақадаги барча баҳсли ҳолатлар бартараф қилинди. Натижада, янги иқтисодий муносабатларга киришилди. Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Марказий Осиё ренессанси» мақоласида ҳам бу ҳолат акс эттирилган. Барча мамлакатлар етакчилари ташаббуси туфайли янгича иқтисодий фаолият йўлга қўйилди.

Минтақа давлатлари умумий фаровонлик йўлида кучларни бирлаштиришга интилаяпти. Бу минтақада иқтисодий, энергетика, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, шунингдек, инсон капиталини ривожлантириш жараёнида кўзга ташланяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси