Парламент қуйи палатаси Конституциявий суд судьяларини тайинлади. Қанат Мусин, Еркин Ўнғарбаев ва Сергей Ударцев бу лавозимга лойиқ кўрилди. Улар 2023 йил январидан иш бошлайди. Мажилис раиси кўрсатиб ўтгани каби, Парламентнинг ҳар бир палатаси уч нафардан Конституциявий суд судьясини белгилайди. Ерлан Қўшанов йиғилишда депутатларнинг бир йиллик фаолияти натижаларини чиқарди.
ЕРЛАН ҚЎШАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТ МАЖИЛИСИ РАИСИ:
- Жорий йилда жамоатчилик билан фаол ишладик, минтақаларга, аҳоли пунктларига чиқдик. Келажакда ҳам фаол ишлар давом эттирилиши керак, деб ҳисоблайман. Ҳурматли депутатлар, келгуси йилда муҳим вазифалар турибди. Парламент Мажилиси янги конституциявий шароитда ишлашга кўчади. Мажилис қонунларни мустақил қабул қилади. 2023 йилда Мажилисга сайлов ўтказилади. Булар бизга бевосита дахлдор. Очиқ рақобат шароитида халқ қўлловига эришишимиз зарур. Шунинг учун суръатни туширмай ишлашда давом этайлик.
Абдумалик Сарманов таржимаси