Қозоғистонда япониялик туристлар кўпаяди. Мамлакатимиз ҳақида уларга Кунчиқар мамлакатининг янги туристик йўлкўрсаткичи ҳикоя қилади. «Globe Trotter Central Asia 2025-26»нинг катта қисми республикага бағишланган. Справочник иқтисод, маданият, шунингдек, миллий гастрономик анъаналар ҳақида ҳикоя қилади. Нашр фикрич, бу мавзулар япон аудиториясини қизиқтиради. Шунингдек, мамлакатнинг миллий тимсоллари ва валютаси, қозоқ халқининг ўзига хос урф-одатлари ҳақида ҳам маълумотлар бор. Япон йўлкўрсаткичида 6 шаҳар - Алмати, Тароз, Чимкент, Туркистон, Астана ва Ақтау ҳақида маълумотлар мавжуд. Бундан ташқари, саёҳатчиларга нодир табиий ландшафтлар ва асосий диққатга сазовор жойлар ҳақида тўла маълумот берилган. Энг эсда қолувчи ва ақлни шоширувчи жойлар — Чорин каньони, Қайинди кўли, «Алтин-Эмель» миллий парки, Бўзжира дараси, Қаринжариқ пасттекислиги, Тамғали петроглифлари танлаб олинган. Унда қулай маршрутлар ва Қозоғистонда саёҳат ташкил этиш учун зарур контактлар келтирилган.
Даниел Сержанули, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари:
- Йўлкўрсаткичда бир бўлим Қозоғистонга бағишланган, ундаги 50 саҳифада тўла маълумотлар келтирилган. Бу жуда муҳим. Чунки Япония биз учун зарур бозор. У мунтазам ўсиб боряпти. Биз Токио ва Алмати ўртасида бевосита авиаалоқа ўрнатиш устида ишлаяпмиз. Йўналиш 2026 йилда очилиши кутиляпти. Бундан ташқари, келаси йили Осакадаги EXPOда Қозоғистон ҳақида ҳикоя қиламиз. Жорий йилнинг 10 ойида Япониядан келганлар оқими ўтган йилдагидан 26 фоизга ошди ва 8 минг 600 кишига етди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

