Туризмга 600 миллиард тенге сармоя киритилди

Туризмга 600 миллиард тенге сармоя киритилди

Мамлакат туризм соҳаси инвесторлар учун етарлича жозибадор. Рақамлар бунга гувоҳлик беряптиЙилнинг биринчи ярмида бу соҳага 600 миллиард тенге сармоя киритилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 27 фоизга кўп. Улитау, Ақтўбе, Атирау ва Қизил Ўрда вилоятларида рекорд кўрсаткичлар кузатилди. Мамлакатга келаётган хорижлик меҳмонлар сони ҳам ортяпти. Олти ой ичида жами 7,5 миллион турист келди. Астанада бўлиб ўтган брифингда маълум қилинишича, турпистик оқим кенгайиши молияга таъсирини кўрсатди. Меҳмонхоналар, хостел ва дам олиш базалари даромади 151 миллиард тенгени ташкил қилди. Бу эса ўтган йилгидан салкам ўттиз фоизга кўп. Вазирлик вакиллари курорт зоналарини янада ривожлантириш учун қатор чора-тадбирлар таклиф қилди. Масалан, уларда махсус ҳуқуқий тартиб жорий этилиши мумкин.

Нуртас Қарипбаев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Туризм саноати қўмитаси раиси:

- Бу устувор туристик ҳудудларга тақдим этилаётган инвестициявий преференцияларга ўхшаш шаклда бўлади. Шунингдек, туризм соҳасидаги лойиҳаларни имтиёзли кредитлаш кўзда тутилган. Айни вақтда, курорт зоналарида мажбурий талабларга риоя қилинишини назорат қилиш тизими яратиш муҳим. Тизим режа асосида ва режадан ташқари текширувлар, қатор чекловчи тадбирларни кўзда тутади. Биз бу таклифларнинг рўёбга чиқарилиши курорт зоналари фаолиятини мажмуавий тартибга келтириш, сервис сифатини ошириш ва кўпроқ турист жалб этиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси